“Жабҳатун Нусра” гуруҳи АҚШга таҳдид соляптими?

434
0

Clapper_1846019c 

АҚШ миллий разведкасининг дректори Жеймс Клаппер Сурияда Асад режимига қарши жиддий қарши курашаётган “Жабҳатун Нусра” гуруҳи АҚШга ҳужум қилиш ниятида, деган фикрни олға сурди.

Жеймс Клаппер сенатнинг “АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдидлар” мавзусида ташкил қилинган йиғинга қатнашиб, ўлканинг миллий хавфсизлигига қаратилган таҳдидлар ҳақида маълумот берди.

Клаппер Суриядаги мавжуд Исломий гуруҳлар ҳақида маълумот берар экан, Асад режимига қарши курашаётган “Жабҳатун Нусра” гуруҳининг АҚШга ҳужум қилиш ниятида эканлигини билдирди.

Клаппер сенат йиғинида Суриядаги бир қанча Исломий гуруҳлар у ерда машқ лагерлари ташкил қилиб, жангчиларни “ўз ўлкаларига қайтиб янада каттароқ террор уюштириш учун машқдан ўтказаётганлиги”ни даъво қилди.

АҚШ разведкасининг раҳбари мавқеъидаги Клаппер Сурияда Башар Асадга қарши курашаётган минглаган жангчилардан 26 мингтаси “экстримизм” (яъни Ислом) тарафдори эканлигини ва булардан 7 мингтаси ташқи давлатлардан келган бегона кучлар эканлигини қайд этди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here