Олди-сотдига алоқадор ҳукмларга оид саволга жавоб

558
0

images (15)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Abo Aliнинг олди-сотдига алоқадор ҳукмларга оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биз биламизки, олтинни кумушга ёки бошқа ҳар қандай турли нарсаларни бир-бирига фақат қўлдан-қўлга бўлсагина сотиш жоиз. Бу нарсаларни қарзга олиш ҳам жоиз эмас. Бироқ биз гоҳида туз ёки нонни қарзга оламиз. Бизнинг бу ишимиз ҳаромми ёки бошқачами? Мен буни ойдинлаштириб беришингизни истайман. Аллоҳ сизга баракот ато этсин.

Биродарингиз Абу Али – Фаластин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

1 –  Росулуллоҳ A дедилар:

«اَلذَّهَبُ بِالذَّهَبِ، وَالْفِضَّةِ بِالْفِضَّةِ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ، وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ مِثْلاً بِمِثْلٍ سَوَاءً بِسَوَاءٍ يَداً بِيَدٍ. فَإِذَا اِخْتَلَفَتْ هَذِهِ الْأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَداً بِيَدٍ»

«Олтинни олтинга, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, хурмони хурмога ва тузни тузга ўхшаши ўхшашига, тенгма-тенг, қўлдан-қўлга сотилади. Агар бу турлар ҳар хил бўлиб қўлдан-қўлга сотилса ҳоҳлагандай сотинглар». Бухорий ва Муслим Убода ибн Сомит Gдан ривоят қилганлар.

Рибо турига кирувчи ушбу нарсалар турли хил бўлганда исталгандай сотилиши жоизлигининг далили очиқ келяпти. Яъни бу нарсалар ўзининг ўхшашига сотилиши шарт эмас, балки қўлдан-қўлга бўлиши шарт. «الْأَصْنَافُ турлар» лафзи рибо турига кирувчи ҳар бир нарсага, яъни олти нарсага умумий бўлиб келган ва улардан бирортаси фақат далил билангина истисно қилинади. Далил бўлмаган ўринда буғдойни арпага ёки буғдойни олтинга, арпани кумушга, хурмони тузга, хурмони олтинга ёки тузни кумушга сотиш – айирбошлаш қиймати ва баҳоси қанчалик фарқли бўлса ҳам – жоиз. Бироқ бу нарсалар қўлдан-қўлга сотилиши, яъни қарзга бўлмаслиги лозим. Олтин ва кумушга мос келган нарса қоғоз пулларга ҳам мос келади.

2 –  Рибо турига кирувчи нарсаларни бир-бирининг эвазига сотиш қўлдан-қўлга бўлиши вожиб. Агар бу турдаги нарсалар, яъни буғдой, арпа, туз ва хурмони сотиб олиш пайтида бирор нарса гаровга қўйилса қўлдан-қўлга бўлиши вожиблигидан истисно ворид бўлган. Чунки Муслим Оиша Iдан ривоят қилган ҳадисда келишича, Росулуллоҳ A «Бир яҳудийдан маълум муддатга таом сотиб олдилар ва унга темир совутини гаровга бердилар». Яъни Росулуллоҳ A қарзга таом сотиб олдилар, лекин гаровга нарса бердилар. Ҳадисда:

«اَلطَّعَامُ بِالطَّعَامِ مِثْلاً بِمِثْلٍ وَكَانَ طَعَامُنَا يَوْمَئِذٍ الشَّعِيرُ»

«Таом таомга ўхшаши ўхшашига сотилади. Ўша кунларда бизнинг таомимиз арпа бўлган эди» деб келганидек, уларнинг таоми ўша пайтда рибо турига кирган нарсалардан бўлган. Шунга кўра агар сотувчининг олдида бирор нарса гаровга қолдириладиган бўлса рибо турига кирган бу тўрт турдаги нарсаларни қарзга сотиб олиш жоиз бўлади.

3 –  Агар қарзга олувчи билан қарзга берувчи бир-бирига ишонадиган бўлса гаровга ҳожат йўқ. Бунга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу сўзи далил бўлади:

«Агар сафарда бўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас, қўлга олинадиган гаров бўлсин. Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган (киши) омонатни адо қилсин ва Роббиси Аллоҳдан қўрқсин!»                                                                                              [Бақара 283]

 

Бу ояти карима агар қарзга берувчи билан қарзга олувчи бир-бирига ишонса сафар чоғида гаровга нарса қўйилишига ҳожат йўқлигини ифодалайди. Бу – Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло:

«Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган (киши) омонатни адо қилсин» [Бақара 283]

деганидек – агар улар бир-бирига ишонса рибо турига кирган тўрт нарсани, яъни буғдой, арпа, туз ва хурмони қарзга бериш пайтида гаровга нарса қўйишга ҳожат йўқлигига ҳам мос келади. Чунки бундай ҳолатда гаровга нарса қўйилишига ҳожат йўқлигига оят очиқ далолат қиляпти.

4 –  Шунга кўра, рибо турига кирган тўрт нарсани, яъни буғдой, арпа, туз ва хурмони гаровга нарса қўйиш эвазига ёки улар бир-бирига ишонишса гаровга нарса қўймасдан қарзга сотиб олиш жоиз. Бироқ бунинг учун ишонч лозим бўлгани, қарзга берувчи билан қарзга олувчи бир-бирини таниб, бир-бирига ишониши лозим бўлгани учун – бу эса доим ҳам амалга ошавермайди – мусулмон одам ҳаромга яқин бўлиб қолмаслик мақсадида рибо турига кирган бу нарсаларни қарзга сотиб олмагани афзал. Фақат улар бир-бирига ишонишига бўлган ишонч аниқ, қатъий бўлсагина, сотувчи ва сотиб олувчининг ҳар бири бундан хотиржам бўлсагина бу нарсаларни қарзга сотиб олиш жоиз бўлади. Яъни сиз сўраган тузни қарзга сотиб олиш, агар ояти каримадаги

«Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз» рўёбга чиқсагина жоиз.

5 –  Маълумот учун: Ибн Баттолнинг Саҳиҳи Бухорийга ёзган шарҳининг маълум муддатга таомни сотиб олиш бобида шундай келади: «Маълум муддат ва маълум қийматга таомни сотиб олишнинг жоизлиги тўғрисида аҳли илмлар орасида ихтилоф йўқ».

Жазирийнинг «Тўрт мазҳабдаги фиқҳ» китобида шундай келади: «Агар икки бадалнинг бири пул иккинчиси таом бўлса (тўловни) кечиктириш мумкин берилади».

Ибн Қаййим «Муғний»да бу тўрт турдаги таомни бир-бирининг эвазига қарзга сотишнинг ҳаромлиги ҳақида гапириб шундай деди: «Фақат бу нарсалар пулга ёки бошқа тортиладиган нарсалар эвазига насияга сотилса (жоиз), чунки эҳтиёж шуни тақозо қилади».

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

22 шаввол 1434ҳ

29 сентябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here