Карзай хўжайинига шарт қўйди

571
0

images (5)

Афғонистон президенти Ҳомит Карзай АҚШ билан тузилган хавфсизлик битимини имзолаш учун Америкага шарт қўйди.

Карзайга кўра, хавфсизлик битимига имзо чекиши учун АҚШ ҳарбийлари афғон халқи яшаётган уйларга бостириб киришни бас қилишлари лозим. Афғон президенти бундан ташқари яна бир талабни ҳам ўртага қўйди. У Толибон билан келишиш жараёнида ўртада воситачилик қилиб беришни АҚШдан талаб қилмоқда. Карзайнинг таъкидлашича, бу икки унсур мутлақо амалга оширилиши лозим бўлган дастлабки асосий шартлардир.

Президент Карзай бу баёнотини Ҳиндистонга уюштирган уч кунлик сафари чоғида Янги Деҳлидан туриб берди.

АҚШ билан тузилган хавфсизлик битимда АҚШ ҳарбийлари 2014 йилдан сўнг ҳам Афғонистонда қолиши кўзда тутилган. Мақсад Карзайга тобе Афғон армиясини Ал-Қоидага қарши курашиш учун яна ҳам яхшироқ тайёргарликдан ўтказишдир.

АҚШ Карзайдан йил охиригача битимга имзо чекишини талаб қилиб келади. Акс ҳолда 2014 йил охирида Афғонистондан барча аскарларини олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилмоқда.

Афғонистон оқсоқоллар кенгаши – Лоя Жирға АҚШ билан тузилган хавфсизлик битимини имзолаш тарафдори. У бу борасида Карзайга тавсия бериб келади. Аммо Карзай келгуси йилнинг апрел ойида ўтадиган сайловдан сўнг имзо чекиш фикрини олға сурмоқда.

Туркистон: 2001 йил 11 сентябрда Нюйоркда амалга оширилган қўпорувчилик амалиётида 2977 киши халок бўлди. Шуни бахона қилиб АҚШ Афғонистонга бостириб кирди. У ерда ўзида ўлганларга 100 баробар кўп тинч ахолининг ўлимига баъвосита сабабчи бўлди. Лекин бу урушда ўзи хам талофат кўрмай қолмади. Энди Карзай билан биргаликда, иккинчи масалани долзарб қилиб кўтариб, биринчисини босиб ўтир кетишмоқчи. Биринчи масала эса, бизларга хали исботланмаган Ал қоиданинг айби учун юз минлаб мусулмонларимизнинг беъгуноҳ тўкилган қонлари учун ким хун тўлайди!!? Нега халқаро хамжамият жим. Нега улар инсонларга ва давлатларга хар хил муносабат билдиришади!? Кучли давлатлар ўз фуқороларининг ҳунини юқоридаги каби олишса, заиф давлатлар қандай йўл тутишлари лозим? Деб БМТга мурожаат ясаш ва унинг бу масалани ечимида кучсиз, ожиз эканини билганда, айнан шу ҳун масаласини ечими хақида фикрлашни аввалги масала қилиш лозим эди!! Балки бутун дунё мусулмонлари шу масалани кўтаришимиз ва шу куфр давлатининг қўлидага халқаро ташкилотларнинг хақиқий башарасини очиб ташлашимиз, шунингдек улар бизни қирилиб бораётган хайвонларча кўрмасликларини, бу эса уларнинг дунёни бошқаришдаги системаларининг ярамас эканлигини очиб ташлаш билан бирлашишимизни тақаззо этади. Чунки Афғонистон сингари давлатларнинг якка холда бу системага қуввати етмайди. Негаки бу бир давлатнинг эмас, бутун умматнинг муаммоси бўлиб ўша куфр чизиб берган чегаралар бизларни чалғитмаслиги лозим.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here