Сурия озод армияси Асад армиясига қўшилмоқчими?

494
0

0,1

Сурия озод армияси Ал-Қоидага қарши кураш олиб бориш учун Асад кучлари сафига қўшилиши ҳақидаги даъволар инглиз газеталарининг бош мавзусига айланди.

Англияда чоп этиладиган Индепедент газетасининг ёзишича, Сурия озод армиясининг бош қўмондони генерал Салим Идрис Ал-Қоидага қарши курашда Асад кучлари билан бир сафда туриб жанг олиб бориши ҳақида баёнот берганлиги иддао қилинмоқда.

Газетага кўра Салим Идрис Истамбулда берган ёзма баёнотида “Ироқ Шом Ислом давлати” жамоаси каби Ал-Қоида билан яқин алоқада бўлган қуролли гуруҳларга қарши жанг қилиш учун келажакда режим кучлари билан бирлашишлари мумкинлиги ҳақида айтган. Шунингдек, Идрис бу келишувни Суриянинг келажаги учун қилиши мумкинлигини қайд этади газета.

Таймс газетаси ҳам шунга ўхшаш бир хабар тарқатиб, қуроллар радикал гуруҳлар қўлига тушиб қолиши хавфи борлиги учун Ғарб давлатлари мухолифатга қурол юборишни тўхтатганлигини ёзди.

Аммо Сурия озод армиясининг матбуот ва сиёсат координатори Луай Миқдад Сурия озод армияси Асад кучлари сафига қўшилиши ҳақидаги даъволарни рад этди.

Луай Миқдадга кўра Сурия озод армиясининг қўмондони генерал Салим Идриснинг интервьюси нотўғри таржима қилинган.

Идрис интервьюсида “Асад қулагандан сўнг Сурия озод армияси ўлканинг мунтазам армиясига айланади. Режимдан қолган аскарлар тарқатиб юборилади. Мунтазам армия вужудга келгандан сўнг Сурия халқига ва Сурия манфаатларига зарар берган ҳар қандай кишиларга қарши курашади”, деганлигини айтиб ўтди Луай Миқдад.

Миқдад Сурияда Ал-Қоидага алоқадор бир қанча гуруҳлар мавжудлигини маълум қилар экан, бу гуруҳларни Сурия озод армияси қўлга киритган минтақаларда ҳукмронлик қилишга ҳаракат қилишда айблади ва Ал-Қоида билан Сурия озод армияси ўртасида жанг бўлиб ўтганлигини тилга олиб ўтди.

Асад режимини қулатиб, демократик бошқарувга ўтиш билан Сурияда янги бир саҳифа очилишини билдирган Миқдад, Сурия халқининг талабларини ҳисобга олмаган ҳар кимга қарши кураш давом этишини маълум қилди. Бироқ у Сурия халқининг ёш-у қариси бир бўлиб демократияни эмас, шариатни ижро қиладиган Ислом давлатини хоҳлашаётгани ҳақида оғиз очмади. Агар у сўзида туриб Сурия халқининг талабларини ҳисобга олмаган ҳар кимга қарши курашни давом эттирадиган бўлса, энг аввало демократик бошқарув фикрини олға сураётганларга қарши кураш лозим бўлади. Чунки Сурия халқининг катта-ю кичиги бир овоздан демократини рад қилиб, шариатни талаб қилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Туркистон:

Сурия келажаги хақида қайғурадиган бир неча сиёсий йўналишлар мавжуд. Улардан бири юқоридаги “Озод армия” аталмиш қочоқ аскарлар уюшмаси. Улар Асаднинг армиясини тарк этишди, лекин куфр системасини эмас. Улар Асад армияси сафида уруш олиб боришдан бош тортишди, лекин унга қарши бирор иш қилишмади. Асад  мусулмонларни омматан қирғин қилаётганида, булар Туркиядан паноҳ топиб жим ўтиришди. Энди иш ниҳоясига етаётганида, куфр манфаатларини кўтариб, ўзларини халқ манфаатлари ҳимоячилари қилиб кўрсатишмоқчи. Тўғри уларнинг ичида ўз халқига содиқ хизмат қилаётганлари ҳам бор. Лекин юқоридаги генераллар, ҳудди Миср генераллари сингари инқилобни ўғирлашни режалаштиришмоқда. Албатта бу куфр қувватлари ёрдамисиз бўлмайди. Лекин кураш мусулмонлар аро бўлиши режалаштирилган. Демак Асад режимининг қулаши яқин. Куфр унинг ўрнини боса оладиган кучларни таёрлашга қаттиқ киришди. Унинг лоихаси бўйича, коалиция кучлари етакчи гуруҳга айлантирилади, озод армия ҳарбий қувватга, муваққат ҳукумат асаднинг ўрнини эгаллайди. Лекин уруш янги қувватлар билан хозиргидек, яширин халқаро аскарий ва техник қувватлар билан давом эттирилаверади. Лекин хақиқий қувват, юқоридаги генерал айтмоқчи халқнинг хоҳиши ва раъйига боғлиқ бўлиб қолаверади. Халқ шу икки қувватнинг бирини, яъни амалда халқ ҳимоячилари бўлмиш исломий инқилобий қувватларни ёки куфр хизмати ва қувватига таянаётган ясама ҳокимиятни танлаши лозим бўлади. Тўғрироқ қилиб айтганда, инқилобий харакатнинг ўзи халқ бўлиб, улар таяниши мумкин бўлган халқ деярли йўқолиб бораяти Аллоҳнинг нусрати билан. Уларнинг тузаётган лоихалари деярли пуч асосга қурилган инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here