АҚШ Толибонни музокара столига чақирмоқда

464
0

00

АҚШ ҳукумати Покистон бош вазири Навоз Шариф тили билан Толибон мужоҳидларини музокарага таклиф қилмоқда.

Покистон бош вазири Навоз Шариф ўзаро муаммоларни музокара йўли билан ҳал қилиш истагида эканлигини билдирар экан, Покистон толибонлари билан ўтказилиши режалаштирилган музокарани юқори баҳолади. Шунингдек у Толибоннинг собиқ раҳбари Ҳакимуллоҳ Масъуд ўлдирилишдан аввал ҳукумат ҳайъати у билан кўришиш ниятида бўлганлигини, аммо кутилмаган сабабларга кўра, бу рўёбга чиқмаганлигини айтиб ўтди.

Покистон толибонлари лидери Ҳакимуллоҳ масъуд ҳукумат тарафидан юбориладиган 3 кишилик музокара ҳайъатининг йўлга чиқадиган кунда АҚШ тарафидан уюштирилган учувчисиз самалёт ҳужумида ўлдирилган эди. Ҳозирда Покистондаги Толибон ҳаракатига ҳукумат билан музокараларга қаршилиги билан танилган шахс бошчилик қилмоқда.

Ҳакимуллоҳ Масъуд ўлдирилгандан олти кундан сўнг Покистон толибонининг бошига келган янги раҳбар Мулло Фазлуллоҳ ҳукумат билан тинчлик битимига бормаслигини айтиб, собиқ раҳбар ўлими учун қасос олишини билдирди.

Аммо жорий йилнинг май ойида президентлик лавозимини қайта эгаллаган Навоз Шариф Толиблар билан музокара қиламан деб ваъда бериб келади.

Навоз Шариф бу ҳаракати билан террор сабабли ўлим ҳоллари кўпайишини эртароқ тўхтатиш истагида эканлигини билдирди. “Бу муаммони ҳал қилиш ҳукуматимизнинг энг муҳим вазифасидир. Покистонни битим ичида бўлган бир ўлка ҳолига келтиришни истаймиз. Бунинг учун Покистон толибони билан муаммоларни музокара йўли билан ечишни хоҳлаймиз”, деди бош вазир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here