Тожикистон: сайлов натижалари олдиндан маълум

441
0

00

 Тожикистонда 6 ноябр кунига белгиланган президентлик сайловларига тарғибот ишлари душанба куни ниҳоясига етди. Давлат раҳбари лавозимини эгаллаш учун олти киши ўзаро кураш олиб боришди.

6 ноябр Тожикистонда дам олиш куни, мамлакат конституция қабул қилинганини 19 йиллигини нишонлайди ва одатдагидек ҳар сафар президентлик сайлови шу куни ўтказилади.

Бу номзодлар ичидан ўзи учун давлат раҳбарлиги лавозимини деярли бир умрга кафолатлаб олган Имомали Раҳмонни яна бир бора президент бўлиб сайланишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Имомали Раҳмон 1992 йил 19 ноябр куни Олий кенгашнинг раиси лавозимига, 1994 йил 6 ноябр куни эса республика президентлигига сайланган. Кейинчалик 1999 йил 6 ноябр ва 2006 йилнинг 6 ноябр куни давлат раҳбари лавозимига қайта сайланган бўлиб, мана қарйиб 22 йил мобайнида Тожикистонни бошқариб келмоқда.

Имомали Раҳмон ўз бошқаруви даврида Тожикистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўта абгор ахволга олиб келиб қўйди. Россия кўрсатмаларига амал қилган ҳолда сиёсат юргизиб, Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб борди. Юзлаб мухлис мусулмонларни қамоққа ташлади ҳамда ўнлабини қийноқлар остида ўлдирилишига сабабчи бўлди. Исломни жамиятдаги ҳар қандай кўринишига қарши иш олиб бориб, эркакларга сақол қўйиш ва 18 ёшга тўлмаганларни масжидларга киритмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилди. Бундан ташқари ишсизликни юқорилиги ва иш ҳақини камлиги сабабли миллионлаб тожикистонликларни қўшни республикаларга, хусусан Россияга иш излаб чиқиб кетишларига ва у ерлардан минглаб тожикистонликларни “юк-200”да ўз ватанларига қайтиб келишларига сабабчи бўлди. Аммо, шунча бўлиб ўтган ишларга ва тожик халқи бошига қашшоқликни олиб келганига қарамай, янги бўлиб ўтадиган сайловда ҳеч уялмасдан амалга ошмайдиган ваъдаларни бериб, одамларни қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришга ҳаракат қилди.

Имомали Раҳмон илгари сурган сайлов дастурига кўра, 2015 йилга бориб қашшоқлик даражасини 30 фоизга ва 2020 йилда эса 20 фоизга қисқартиришга, хусусий секторга эътбор қаратган ҳолда мамлакат ялпи ички махсулотини 2020 йилга бориб 80 фоизга оширишга, таълим ва тиббиёт  тизимини яхшилаш учун бу соҳаларнинг молиялашни бир неча баробар кўтаришга ҳамда аҳоли даромадини тўрт баробарга оширишга  ваъда қилди. Демак Имомли Раҳмон бошқарувда турган йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида бажармаган ишларини келгуси етти йилликда “бажариши” учун “астойдил” тер тўкишига тўғри келади.

Буларнинг барчаси инсон тарафидан тузилган ва хоҳлаган вақтда ўзгартириш ёки четлаб ўтиш мумкин бўлган ботил тузумнинг маҳсулидир.

Ўрта Осиёда яшайдиган халқларнинг аксари мусулмон бўлганлиги ва Ислом ақидасига эътиқод қилганлиги сабабли президент, парламент ёки умуман демократик сайловларда иштирок этишни ҳукми қандай бўлишини билишлик ҳар бир мусулмонга фарздир.

Бунинг учун биз демократия ўзи нималигини, қандай ташкил топганини, нимага асосланишини ва уни Исломга мос келиш ёки келмаслигини билишимиз зарур ва биз буни қисқача шарҳлаб ўтамиз.

Демократия грекча сўздан олинган бўлиб халқ бошқаруви деган маънони билдиради, яъни халқ ҳокимият манбаи ва қонунлар ҳам халқ хоҳишига кўра қабул қилинади. Барча инсонларни бир ерга йиғишни имкони йўқлиги сабабли халқ ўз номидан қонун ишлаб чиқарувчи депутатларни парламентга сайлайди ва депутатлар халқ номидан қонун ишлаб чиқаришади, бунда кўпчиликни хоҳиши  ва манфаат асосий вазифани бажаради. Президент эса мана шу қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш учун халқ томонидан маълум муддатга сайланади. Демак бу қонунларни барчаси инсон томонидан ишлаб чиқилади ва исталган вақтда ўзгартириш мумкин бўлади.

Ислом динида эса қонунлар фақатгина Китоб, Суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёсдангина олиниб бунда кўпчилик, манфаат ёки инсонлар хоҳишини ҳеч қандай қиймати бўлмайди ҳамда бу қонунлар Қиёматга қадар ўзгармайди. Халифа эса маълум муддатга эмас, балки бир умрга сайланади.

Булардан очиқ кўриниб туриптики демократияни асли асоси Ислом динига тамоман бегона бўлган ҳамда мусулмон одам учун унга эргашиш ва эътиқод қилиш ҳаром бўлган ботил тузумдир.

Биз сизни Китоб ва Суннатни маҳкам ушлашга даъват қиламиз. Адий ибн Умайра Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини ривоят қилади:

“Аллоҳ Азза ва Жалла хос кишилар қилмиши туфайли оммани азобламайди. Токи омма ораларида мункарни кўрса ва уни қайтаришга қодир бўла туриб, қайтармаса, ана ўшанда Аллоҳ хос кишилар туфайли оммани азоблайди”.

Аслида, сизнинг демократик сайловларда иштирок этишингиз гуноҳ ва маъсиятга шерик бўлишингизни англатади, Аллоҳ бунинг учун сиздан ҳисоб сўрайди. Шу боисдан биз сизни демократик сайловларда иштирок этишни рад этиш орқали мана шундай мункарга шерик бўлишни рад этишга, бунинг ўрнига, Аллоҳ динининг ҳукмронлиги учун ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Мана шунда ажри азим бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here