Собиқ мудофаъа вазири Туркияга қочди

486
0

001

Башар Асадга энг яқин шахслардан саналган собиқ мудофаъа вазири Али Ҳабиб Маҳмуд Туркияга қочиб ўтди. Бу ҳақида Сурия миллий коалициясининг юқори даражали вакили маълум қилди.

Бундан аввал Асадга яқин саналган шахслардан бири, Ҳалабдаги кимёвий курол ишлаб чиқариш марказини бошқариб келган Абдуттавваб Шаҳрур ҳам Туркияга қочиб ўтган эди

Али Ҳабиб Маҳмуднинг армияга оид бир қанча маълумотлар ва Суриянинг тўрт тарафида жойлашган кимёвий марказлар ҳамда ракета омборлари ҳақида маълумотни очиқлаши кутилмоқда.

Али Ҳабиб Маҳмуд Сурия президенти Башар Асадни инсониятга зулм қилишда айблади. “Мен ҳам Баас партиясининг аъзосиман. Аммо Асад амалга ошираётган зулмларнинг бир сиёсий жиҳати йўқ. Қилинаётган ишлар инсонийликка тўғри келмайди. Узоқ вақт қочиш учун фурсат пойладим”, деди у.

Миллий коалицияси матбуот вакили Холид Солиҳнинг маълум қилишича, Ҳалабдаги кимёвий қурол ишлаб чиқариш марказининг масъули бўлган ҳамда суд тиббиёт институтининг бошида турган Абдуттаввоб Шаҳрур ҳам Истамбулга келгандан сўнг муҳим маълумотлар тақдим қилган. У тақдим қилган баёнотда “21 августда майдонга чиққан қатлиомга 25 000 қимёвий антибот қўлланилди. 100 000 дона антибот эса Асаднинг буйруғи билан Дамашқ, Кувайфа ва Израда жойлашган 175 биригадага юборилди. Ҳар он янги бир ҳужум уюштирилиши мумкин. Асад 19 мартда Ҳалабда ҳам бундай ҳужумни амалга оширган эди”, деган маълумотлар ўрин олган.

Собиқ мудофаа вазири Али Ҳабиб Маҳмуд эса Суриядаги ҳарбий базаларни ва кимёвий марказларни энг яхши билган шахслардан биридир. У Ҳарбий генерал бўлган кезларда бир қанча марказларда қўмондонлик қилган. Шунингдек, мудофаъа вазирлиги мансабини эгаллаб турган пайда кимёвий марказлар ва ҳаво мудофаъа тизимида муҳим ишларни амалга оширган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here