Аёл либосига доир саволларига жавоблар

589
0

question-mark-1_21102203

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Талол Фавзий, Булуғука Маромий ва Mosa Zaларнинг Аёл либосига доир саволларига жавоблар

Мазмунан бир хил саволлар: 1 –  Талол Фавзий: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Шайхимиз ва амиримизни Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин ва унга ғамхўрлик қилсин, ушбу динни азиз қилиш учун у кишига нусрат-ёрдам берсин, омин! Азиз шайхимиз. Аёл киши хос ҳаётида номаҳрам қариндошлари олдида кўрсатиши мумкин бўлган нарсаларни кенгроқ тушунтириб беришингизни истардим. Масалан, амакивачча, холавачча ва эрининг ака-укалари каби номаҳрам қариндошларига. Аёл улар олдида масалан, шим билан ё блуза (калта плашч) билан кўриниши мумкинми? Сиздан Аллоҳ рози бўлсин ва ушбу Умматга пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати барпо этишни сизнинг қўлингиз билан, Ўзининг мустаҳкам нусрат-ёрдами билан ато этсин! 2 –  Булуғука Маромий: «Сочини улаган ва улатган аёл…» ҳадисига аёлнинг париги ё сунъий соч ҳам кирадими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин! 3 –  Mosa Za: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам биродар, бизда бир ғалати кўриниш бор, яъни аёл киши шим устидан тиззасигача узунликда жилбоб кияди, шу жоизми???? Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳаммангизнинг саволларингиз мавзуи мазмунан бир хил бўлгани учун, ҳаммасига битта қилиб жавоб бераман: 1 –  Аёл ўзининг хос ҳаётида эри ва маҳрамлари билан бирга яшайди. Амакиваччалар ва холаваччалар каби қариндошлари эса ўз қариндошлариникига ҳайит билан қутлаб, силаи раҳм учун ва бошқа муносабатлар билан келадиган бўлсалар, аёллар ўз уйларида уларга кўринишлари мумкин эмас, фақат авратларини ёпиб, ясан-тусан қилмай кўринишлари мумкин, холос. Шим кийиш ҳам ясан-тусан қилишга киради. Шунинг учун аёллар номаҳрам қариндошлари ҳайит билан қутлаб, силаи раҳм учун ва бошқа муносабатлар билан келганда улар олдида шим билан кўриниши дуруст эмас. 2 –  Агар аёл уйдан умумий ҳаётга чиқса, албатта шаръий либос кийиши керак. Бу либосда уч нарса топилиши шарт: аврат ёпилиши, ясан-тусан қилинмаслиги, жилбоб ва рўмол кийиш. 3 –  Жилбоб кенг, ёпиб турадиган ва ички либосларни ўраб турадиган либос. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

«Эй Набий, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига жилбобларини ёпинсинлар!»                                                                                   [Аҳзоб 59]

Яъни, ёпинчиқ ва плашч каби кўчага чиқиш учун мўлжалланган ҳамда кийимлар устидан кийилиб, пастгача узун бўлган либосларни кийсинлар, демоқда. Шунинг учун жилбобда аёлнинг қадамларигача (оёқнинг тўпиқдан паст қисмигача)  ўраб турадиган пастгача осилиб тушган бўлиши шарт қилинган, чунки Аллоҳ Субҳанаҳу:

(… Устларига жилбобларини ёпинсинлар!) демоқда. Яъни жилбобларини узайтирсинлар. Чунки бу ердаги «мин» баъзисини деган маънода эмас, балки баён маъносида келган. Яъни ёпинчиқ ёки плашчни пастгача тушириб узайтирсинлар. Агар аёлнинг қадамлари пайпоқ ёки махси билан беркитилган бўлса, бу нарса жилбоб узун қилиб туширилганига далолат қиладиган шаклда узун туширилганининг ўрнига ўтмайди. Бу ҳолатда қадамлар берк бўлгани учун уларни ўрашга зарурат йўқ. Бироқ пастгача чўзилиш юзага келиши учун жилбоб албатта қадамларга етиб туриши зарур, токи бу кийим аёл умумий ҳаётда кийиши вожиб бўлган кийими эканлиги равшан билиниб турсин ва Аллоҳнинг «узун қилиб олсинлар», деган каломи рўёбга чиқсин.

  Шунга кўра, аёл кишининг умумий ҳаётда шим кийиб, қадамларига етмаган ҳолдаги тиззасигача узунликда тўн кийиши жилбобнинг шаръий маъносига тўғри келмайди. Аёл ички либосларини ёпиб, қадамларигача осилиб тушган жилбобсиз умумий ҳаётга чиқиши мумкин эмас. Агар шундай жилбоби йўқ бўлса, кўчага чиқмайди ёки қўшни аёлнинг жилбобини сўраб кияди. Бунга далил: Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Умму Атиядан ривоят қилади, Умму Атия айтади: Росулуллоҳ r бизга ёш қизларни, ҳайз кўриб турган ва унаштирилган қизларни рамазон ва қурбон ҳайитларига чиқаришимизни буюрдилар. Ҳайз кўриб турганлари намоздан четлашадилар, яхшиликка ва мусулмонларнинг дуосига гувоҳ бўладилар. Мен: ё Росулуллоҳ, бирортамизнинг жилбоби бўлмасачи, деб сўрадим. Ул зот:

«لِتُلْبِسْهَا أُخْتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا»

«Унга опа-синглиси (дугонаси) жилбобини кийдириб турсин», дедилар. 4 –  Парик ясанишга киради. Шунинг учун парик кийган аёл умумий ҳаётга чиқиши мумкин эмас. Фақат париги рўмол билан тўсилган бўлиб, қараган кишини ўзига жалб қилмайдиган бўлсагина чиқиши мумкин. Шу билан бирга, парикни уйида юқорида айтилган номаҳрам қариндошлари олдида ҳам кийиши мумкин эмас. Энди парик соч улаган ва улатганга кирадими деган саволга келсак: Бу масала ундай эмас. Чунки соч улаган деб, ўзининг сочини узайтириш учун унга бошқа сочни улаганни айтилади, сочи устидан парик кийганни эмас, балки сочини узун қилиб кўрсатиш учун унга бошқа сочни улаган аёлни айтилади. Бу эса аёл киши қаерда бўлишидан қатъий назар – ҳатто ўз уйида бўлса ҳам – ҳаромдир. Бунга далил: Абу Ҳурайра t Набий rнинг:

«لَعَنَ اللَّهُ الوَاصِلَةَ وَالمُسْتَوْصِلَةَ…»

«Аллоҳ сочини улаган ва улатган аёлни… лаънатлади», деганларини ривоят қилди (Бухорий ривояти). Аёлнинг парик кийиши эса эри ва маҳрамлари олдида жоиз, маҳрамларидан бошқалар олдида жоиз эмас, чунки у ясанишга киради. Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                     . 30 шаввол 1434ҳ     6 июл 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here