Олти триллионлик уруш

428
0

510c0523e2840.image

Ҳарвард университети Кенниди сиёсий маълумотлар факултитети Ироқ ва Афғонистонда кечган урушлар АҚШ иқтисодига катта зарар етказганлиги ҳақида ҳисобот чиқарди. Ҳисоботга кўра Ироқ ва Афғонистонга қилинган уруш АҚШга олти триллион долларга тушган.

Буш давридаги Халқаро иқтисодий кенгашининг етакчиси Лавранже Линдсей давлатнинг энг йирик газетаси бўлган The Wall Street газетасига интервью бериб, урушга 100 миллиард доллар билан 200 миллиард доллар орасида маблағ сарф бўлганлигини айтганида бошқарувдаги ҳамкасблари уни ҳаддан ташқари хато тахмин қилганлигини иддио этиб қаттиқ танқид остига олган эди. Натижада Лавранже Линдсей истефога чиқишга мажбур бўлган.

Айтиб ўтиш лозимки, Буш идораси аввал бошда “Ироқ нефтидан келаётган даромад Ироқ урушининг харажатига етади”, деб иддао қилган эди. Аммо Вашингтон уруш харажатларини қоплаш учун бошқа ўлкалардан 2 триллион доллар қарз бўлиб қолди.

Ҳарвард университети Кенниди сиёсий маълумотлар факултитети 2003 йил чиқарган ҳисоботига кўра, бу рақам АҚШнинг 2011-2012 йиллар орасидаги олган қарзларининг тақрибан 20 фоизига тўғри келади.

Оламий тадқиқотлар маркази ўзининг сайтида тарқатган Ҳарвард университетининг бу ҳисоботига кўра, АҚШ ҳозиргача қарзлари ҳисобидан 260 миллиард доллар тўлаган ва келажакда фоиз тўловларининг ўзи триллионларга етади.

Бу ҳисобот юқорида айтилган урушлар АҚШни фақатгина оғир бир қарз ботқоғига улоқтирибгина қолмай, балки айни пайтда Федерал ҳукуматнинг иқтисодий ва бюджет кризисига қаттиқ таъсир қилганини кўрсатиб турипти.

Ҳисоботга кўра, харажатнинг катта қисмини Ироқ ва Афғонистон урушидан қайтган руҳий хаста юз мингларча аскарни даволаш ва уларни турли жиҳатдан таъминлаш харажатлари ташкил қилади.

“Ироқ ва Афғонистон уруши АҚШ тарихидаги энг қимматга тушган урушдир. Харажат 4 триллион билан 6 триллион орасидаги маблағга тенг. Бу харажат узоқ муддатли тиббий ёрдам, ногиронлик товонларини тўлаш, жангчилар ва уларнинг оилалари учун товонлар тўлаш харажатларини ўз ичига олади. Бу тўловларнинг катта қисми ҳали тўланган эмас”, дейилади ҳисоботда.

Ҳарвард университетининг ҳисоботига кўра, Ироқ ва Афғонистон жанг қилган 1,5 миллионга яқин (56%) АҚШ аскари “Жангчилар идораси” маблағи ҳисобидан даволанишади, қолган умрларида ҳам бундан фойдаланишга ҳақлари бор.

Ҳисоботда яна шундай дейилади: “Жангчилар идорасининг умумий бюджети охирги ўн йилда икки баробаридан ортиб кетди. 2001 йилда 61,4 миллиард доллар бўлган бўлса, 2013 йилда 140,4 миллиард долларга етди”. АҚШ ҳукумати ҳозиргача Ироқ ва Афғонистон жангчиларининг тиббий кўриклари ва ногиронлик маошлари учун 134 миллиард доллар тўлаб келган бўлса, бу рақам келгуси йилларда энг камида 836 миллиард долларга кўтарилади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here