“Адолат иттифоқи” фаоли Абдуллоҳ Гаппаевнинг дафн маросими

565
0

000

16 сентябр куни Кизляр шаҳри турғуни Исломий фаол Абдулла Гаппаев номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди. воқеа унинг уйи ёнида тахминан соат 23:00 да содир бўлган. “Адолат иттифоқи” ҳаракатининг аъзоси Билол магамедовнинг айтишича, Гаппаев  20 дан ортиқ еридан ўқ еган Гаппаев  касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.

Абдулла Гаппаевнинг дафн маросимига қатнашган унинг дўстларидан бири дафн маросимидан сўнг шундай сўзларни айтди:

Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламин. Ва асҳабил ажмаъин. Аммо баъд. Ҳурматли биродарлар! Бугун биз энг яхши мусулмонлардан бири бўлган биродаримизни сўнгги йўлга кузатдик. У ўз харакати ва тиришқоқлиги билан бу Умматга яхшилик қилиш йўлида ҳамда жамоатчилик тадбирларини ўтказишликда ёрдамлашар эди. “Адолат иттифоқи” ўтказган тадбирларда ҳам ёрдам беришликка харакат қилар эди. Махачкалада бўлиб ўтган Қурбон хайити ва яқида бўлиб ўтган Рамазон хайитида ва бошқа тадбирларда жуда тиришқоқлик кўрсатар эди. Ҳамда кўп вақтини динга, динни ўргананишга ва унга даъват қилишга бағишлар эди. Доимо очиқкўнгил,мехмондўст, ўзига хос камёб ҳусусиятларидан бири ҳар доим ўз муаммоларингизни кўтариб келишингиз мумкин эди. Биз унинг табассумини умримизни охиригача унутмаймиз, Инша Аллоҳ. Биз уни унутмаймиз ва бошқа биродарларимизни соғинган каби уни ҳам соғиниб яшаймиз. Аммо Буюк Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоллоҳ барчасини Ўзи ҳал этади. Биз фақат Унга итоаткор қуллармиз. У ҳар биримизга ажал муддатини белгилаб қўйган.

Оят:” Ҳар бир жамоат учун ажал бордир. Бас, қачонки уларга ажаллари келса, уни бирон соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар”.

Шунинг учун ҳам биз Аллоҳнинг иродасига розилик билан итоат қиламиз ва айтамизки;

Оят;  “Барчамиз Аллоҳникимиз ва Унинг хузурига қайтувчилармиз. Ва яна айтамизки Бизларга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилгувчидир ва золимларга, душманларга қарши Аллоҳни Ўзи кифоя қилади”.

Бу жирканч қотилликни фақатгина Буюк Аллоҳдан, Унинг қудратидан ва хисобидан қўрқмайдиган, эҳтимол динсиз қўлларгина амалга оширишлиги мумкин. Лекин мусулмонларни ўлдираётган, нима учун ўлдираётгани тушунарсиз, балки улар Ҳаққа чақиргани ва ҳақиқатни айтишдан қўрқмаганлига учун ўлдиришаётгандир. Агар бу мусулмонларни ўлдираётганлар оналар йиғисини ва бу одамни йўқотган дўстларини нолаларини эшитишганда ҳамда энг асосийси улар ўзлари содир этган иноятлари учун Аллоҳни жазолашини билишганида эди, улар ҳеч қачон бундай ишни қилишмас эди, Валлоҳу.

Аммо бугун шундай замонки, бу фитна вақти. Аммо биз пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги замон белгиларидан башорат берган ҳадиси;” Ўлдирилган мусулмон нима учун ўлдирилганини ўзи ҳам билмайди” деганини англаб етмаяпмиз. Ҳақиқатда хозир шундай вақт келди.

Буюк Аллоҳ Қуръонда Ўзининг ҳақиқий эркаклари ва қуллари ҳақида айтади, аъузу биллаҳи минашшайтонир рожим: “Аллоҳ  бизни роббимиз деган ва сўнгра ҳақ дин устида сабот билан турганлар Аллоҳ фаришталарини нозил қилади ва улар айтадики “қўқманг ва ғамгин бўлманг, уларга ваъда қилинган жаннат хуш хабарини етказинг”. Эй биродарим бу сўзлар бугун сенга аталган. Бугун сенга Аллоҳ фаришталарини жшнатди ва улар сенга “қўрқма ва ғамгин бўлма” дейишди, сен шаҳидсан, ҳамда сени жаннат яхшиликлари кутиб турипти ва сен яхши ҳолатдасан инша Аллоҳ. Биз сен учун хурсандмиз. Аллоҳнинг, Исломнинг ва мусулмонларнинг душманлари билиб қўйишсинки улар мана шундай ишлари билан Аллоҳнинг устидан ғалаба қиламиз деб ўйлашяпти. Аммо Аллоҳ айтадики “Валлоҳу хойрун макирин” – Аллоҳ макр қилгувчиларни яхшироғидир.

Аммо улар ўзларини тор фикрлари билан қарашади ва барчасини қамраб олганмиз деб ўйлашади. Лекин улар Аллоҳнинг қудрати ва ҳикматини англаб етишмаган. Барча нарсани У ҳал этади. Аксинча Аллоҳ унинг ўрнига ундан ҳам яхшироқ, Ислом Умматини ғамини ейдиган одамларни келтириб қўяди, инша Аллоҳ. Улар бизни яна ҳам кўпроқ жипслаштиришади.  Улар бизни силкитиб юборишади ва уйқудан уйғотишади, инша Аллоҳ. Чунки бу ва бошқа биродарларимизни ўлими бизларга бу ҳаётни ўткинчи ва қисқалигини эслатиб турипти. Яқиндагина биз у билан учрашган, кулишган, дин ва Уммат муаммолари ва бундан кейин нима қилиш ҳусусида гаплашган эдик. Бугун эса у бизларни орамизда йўқ. Биродарлар барчамиз ўлим шарбатини тотгувчидирмиз.

Буюк Аллоҳ айтади” Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир”.

Ҳамда қабристоларга келишлик ўзи учун ўлим ҳақида ибрат олишликдир. Шунинг учун ҳам бизлар бундан ўзимиз учун сабоқ олишимиз керак. Бизларни бирлашишлик, динни махкам ушлашлик ва аввалгидан ҳам кўпроқ дин учун вақт ажратишлик вақти келмадими!? Бизларни ҳам ўлим кутиб турипти. Аммо бу биродаримиз вақт ажратганлигани ва вақтни йўқотиб қўйишликдан қўрққанлигини мен биламан. У хатто уйида бирор иш қилишга ҳам улгурмас эди. Шунинг учун ҳам бундайларни Аллоҳ бундай фитна замонидан Ўз хузурига чақириб олади. Агар бизлар ҳам гўзал оқибатни хоҳлайдиган бўлсак Аллоҳ йўлида янада кўпроқ харакат қилишлигимиз зарур. Акс ҳолда Аллоҳ бизларни бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам хор қилиб қўяди. Алвидо бизларни қадирдон биродаримиз. Биз сени унутмаймиз. Аллоҳ бизларни сен билан бирга жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва тақводорлар билан бирга қилсин, Амин.

1 COMMENT

  1.   АМИЙН!!!  РОССИЯ БУ ИШЛАРИ БИЛАН УЗИГА ЧОГ КАЗИМОКДА. ЭЙ РОССИЯ! ИФЛОС КУЛИНГНИ ТОРТ МУСУЛМОНЛАРДАН ШУНДОК ХАМ КАРИБ КАРТАЙИБ БУЛГАНСАН НЕГА БАЛАНД ДОРГА ОСИЛАСАН. ЖИЗЯНИ ПУЛИНИ ЙИГАВЕР УНДАН КУРА.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here