Ийди Рамазон муборак бўлсин!

465
0

ramadan_1 

بسم الله الرحمن الرحيم

Ийди Рамазон-Рамазон ҳайт байрами ҳаммага баракотлик бўлсин! Бу кун ҳамма учун хурсандчилик, Аллоҳ Таолонинг раҳмати ёғилган, гуноҳларга истиғфорлар қилиб, гуноҳлар кечирилган, минг ойдан афзал бўлган бир кеча чиройли тунагандан кейинги, дўзаҳдан сақланган ҳолда кириб келган кун ҳамма учун хақиқий шодлик ва хурсандчилик кун. Ийди Рамазон муборак бўлсин! Оиша(р.а)дан ривоят қилинади: ансорийларнинг жорияларидан иккитаси мени олдимда ансорлар дам олиш вақтларида харгойи қилишадиган қўшиқлардан куйлашаётган эди Абу Бакр кириб қолди-улар қўшиқчилар эмас деди-бас, Абу Бакр(р.а): Шайтон мизмор(жоҳилиятдаги диний қўшиқ)лари Росулуллоҳ(с.а.в)нинг уйларидами?! Ва бу ийд кунида эди. Шунда Росулуллоҳ(с.а.в): “эй, Абу Бакр албатта ҳар бир қавмнинг байрами бор ва бу бизнинг байрамимиздир.” деди. Бухорий ривояти. Росулуллоҳ(с.а.в): “бу куни унаштирилган қизлар ҳам, чимилдиқдаги қизлар ҳам, узрли аёллар ҳам чиқадилар ва яхшиликларни ва мўминларнинг даъватларини кўрсинлар. Узрли аёллар номозгоҳдан четта турадилар” – деди. Бухорий ривояти.

Лекин шу ўринда шуни ҳам эслаб ўтиш керакки, ҳамма жойда; Сурия, Ироқ, Фаластин, Миср, Покистон…ва Туркистондаги мўмин-мусулмонлар динини маҳкам ўшлаб, уни ҳаёт майдонига, тадбиқ ўрнига қўйиш учун жиддий харакат қилаётганларга қаттиқ тазйиқлар бўлиб келяпди, қамалишяпди хатто оммавий қирғинлар қилишяпди… Ислом таълимотларининг барчасида бизни барча халқларга намуна бўладиган қудратлик, буюк Уммат бўлишимизни кафолатлайдиган кўрсатмалар, буйруқ ва қайтарувлар келган. Биз ҳар бир соҳада ўшаларга мувофиқ иш олиб борсак бас.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here