АҚШ Толибоннинг йўлига кўз тикмоқда

514
1

0

Толибон ҳаракати АҚШ билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш ниятида бўлмасада аммо АҚШ бу гуруҳни Доҳадаги ваколатхонасини қайта очиб, мулоқотни бошлашга давомли равишда ундайверади. Бу ҳақида АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Жеймс Доббинс хабар қилди.

АҚШ расмийси Жеймс Доббинс Доҳада бошланган тинчлик музокаралари давом этишига умид билдирди. Унга кўра Толибон Вашингтон ва Кобул билан мулоқот қилишга эътибор қаратмаяпти. “Сўнгги ҳафталарда Толибон биз билан гаплашишдан ўзларини олиб қочяпти. Аммо биз умидимизни узганимиз йўқ. Мулоқот йўлидаги ҳаракатларимизни давом эттираверамиз”, – дейди Доббинс.

Афғонистонда 12 йил аввал бошланган урушга барҳам бериш учун шу йилнинг июн ойида Толибон Қатар пойтахти Доҳада ваколатхона очган эди. Толибон янги офисини “Афғонистон исломий амирлиги идораси”, дея номлаши ва идора пештоғига амирлик байроғини осгани Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Барак Обамадан аразлаб қолишига сабаб бўлган эди.

Толибон ваколатхона ёпилишига АҚШнинг сўзида турмаганлигини сабаб қилиб келтирган эди. Жеймс Доббинс ҳам Толибон билан ўзаро келишув қоидалари бузилганлигини тан олди. “Афсуски, идора очиқлигида келишувимиз шартлари тўлиқ бажарилмади. Бу қасддан эмас, балки ўзаро тушунмовчилик оқибатида рўй берган деб ўйлаймиз. Идора ваколатлари ва у ўзини қандай номлаши бўйича англашилмовчилик бўлган. Буларни энди бартараф этиш ниятидамиз”, – деди у.

Доббинснинг таъкидлашича, АҚШ ва Афғонистон хавфсизлик бўйича янги битимни шу йилнинг октабригача имзолаши кутилмоқда. Афғонистон президентлиги учун сайлов кампанияси ҳам шу ойдан бошланади. “Ўзаро хавфсизлик келишуви биз учун ҳам, Афғонистон учун ҳам катта аҳамиятга эга. Сайлов кампанияси бошланмай туриб уни имзолашга улгуришимиз керак. Чунки бу номзодлар қўлида сайловни ҳал қиладиган масалага айланиб қолмаслиги керак”, – дейди Доббинс.

Туркистон:

АҚШнинг мақсади таъйин, у Афғонистонда демократик жараённи юргизмоқчи. Лекин Толибонсиз сайловларни ўтказиш ҳеч қандай натижа бермайди. АҚШ Толибларни худди Мисрдаги “ихвон” ёки “салафий” оқимларини демократик жараёнларга аралаштириб чалғитаётгандек алдамоқчи. Шу йўлда у хатто абуғурайб қамоқхоналаридан махбусларни қочиришларига ва жиддий қўпорув амалиётларига эътибор ҳам қаратмади.

Толибон ўз манфаатларини Ислом манфаатларига боғлаб, дунёнинг каерида бўлмасин мусулмонларга куфр томонидан олиб борилаётган зулмларни эътиборга олиб, шаръий ҳукмни бузмаган холда АҚШ билан муомила қилади деган умиддамиз. Чунки куфр олами, мусулмонлар ва улар қуриши кутилаётган Ислом халифалик давлати қаршисида бирлашишди. Мусулмонлар ҳам уларга қарши бирлашмас эканмиз, Исломни азизликка яъни ўз ўрнига олиб чиқа олмаймиз.

Аллоҳу Таъло исломий ҳизб ёки жамоъалардан фақат Исломнинг азизлигини хаётга қайтаришни сўрайди. Бунинг учун улар қаерда ва қай холатда бўлишларидан қатъий назар, бир томонда бир бўлиб шу мақсад сари харакатлар уюштиришимиз лозим. Ўшанда Аллоҳ бизларни ўз нусрати билан мукофотлайди. Акс холда биз куфр найранглари остида бир бирларимиз билан аввора бўлиб, ўз аро урушлар уюштириб юраверамиз.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here