Европа аёли Миср тақдирини ҳал қилмоқчи

477
0

01

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Катрин Эштон Мисрга сафарини бошлар экан, зўравонликларни тўхтатишга ва барча партияларни, жумладан Мусулмон биродарларни ҳам ўз ичига оладиган сиёсий муваққат амалиёт бошлашга чақирди.

Европа масъули Миср бўҳронига ечим тақдим қилиш  ва европа ташаббусини олға суриш учун Қоҳирадаги юқори лавозимли масъуллар билан, жумладан Миср қуролли кучлар қўмондони Абдул Фаттоҳ Ас-Сийси, ташқи ишлар вазири Набил Фаҳмий билан учрашди.

Шунингдек, Мирс муваққат президенти Адли Мансур билан учрашиб Мисрдаги вазият устида баҳс юритди. Чунки унинг зиёратидан мақсад барча тарафлар билан сўзлашувлар олиб бориш ва барча партияларни, жумладан Мусулмон биродарларни ҳам ўз ичига оладиган сиёсий муваққат амалиётни қўллаб қувватлашдир.

Баёнотда таъкидланишича, бу амалиёт имкон қадар тезроқ вақт оралиғида конуституцион режим, тоза, шаффоф сайлов ва фуқаролик давлатига етаклаши лозим.

Бу Эштоннинг икки ҳафта оралиғида Қоҳирага қилган иккинчи сафаридир. Русиял-явм ахборот агентлигининг хабар қилишича, Катрин Эштоннинг Қоҳира мулозимлари билан ўтказган асосий мулоқотлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган. Унинг зиёрати белгиланган муддатдан яна бир кун ортиқча давом этди.

Франс прес ахборот агентлигининг номини ошкор қилишни истамаган Қоҳира масулларидан бирига таяниб хабар қилишича, Эштон зиёратининг охирги муддатида собиқ президент Мурсий билан учрашиш учун у сақланаётган жойга ҳарбий тикучарда учиб кетган. Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъулининг номидан гапирувчи нотиқнинг билдиришича, Катрин Эштоннинг Мурсий билан ўтказган мулоқоти икки соат давом этган. Бироқ у учрашув қаерда бўлганлигини маълум қилмади.

Туркистон: 

Эштон бутун Миср ҳарбийларини илгаритдан АҚШ манфаати томон йўналтириб келади. Хозир ҳам у Сисийга йўл харитасини чизиб бергани келди. АҚШ учун Мисрда ўзининг таъсир қувватини ушлаб қолиш муҳим. Қувват ҳарбийларда бўлганидан, уларга қайси сиёсатчини қўғирчоқ қилиб бериш қулайлигини белгилаб беради. Қўғирчоқлар ичида Мурсий ҳам бор. Унинг тавбасига таянганлиги аниқ, лекин вазиятларни ҳам хисобга олиб бир қарорга келишади. Биродарлар жамоатини жиловлай оладими йўқми. Улар Мурсий билан бирга қўғирчоқ бўлиб куфрни хушнуд қилишга яна рози бўладиларми ёки Исломни талаб қилиб қўзғалонларни давом эттиришаверадими, хисоб китоб қилишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here