БМТга Сурия исëнчилари раҳбари ҳисобот беради

184
0

ahmad-al-jarba-06072013

БМТ Хавфсизлик кенгашининг бугун Ню-Йоркда ўтказиладиган навбатдаги мажлисида Сурия миллий коалицияси президенти Аҳмад ал-Жарба мамлакатдаги вазият ҳақида маъруза қилмоқчи. Мазкур йиғин арафасида Жарба АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашиб¸ Суриядаги вазиятни “умидсиз” дея баҳолади.

Аввалги учрашувда Сурия мухолифати раҳбари АҚШдан Асад режимига қарши курашаëтган исëнчиларни зудлик билан қуроллантиришни сўраган.

БМТ Бош котиби Бан Ки-мун пайшанба куни Сурияда икки йилдан бери давом этаëтган фуқаролар уруши оқибатида 100 мингдан ошиқ одам нобуд бўлганини билдирди.

Ҳозирча АҚШ президенти Обама мамлакатнинг Сурия можаросига бевосита аралашувига хоҳиш кўрсатмай келаëтир. Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга Россия ва Хитой Асад ҳукуматига қарши халқаро ҳарбий амалиëт уюштирилишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here