АҚШ ўз иттифоқдошларига ҳам ишонмайди

483
0

1

АҚШнинг “PRISM”номли махфий жосуслик программасини ошкор қилгандан сўнг кўздан ғоиб бўлган ва ҳозирда Россияда эканлиги хабар қилинаётган ЦРУнинг собиқ ходими Эдвард Соуден яна янги маълумотларни очиққа чиқарди. Кейинги маълумотда АҚШдаги турк элчихоналари ҳам тингланганини келтирилган. Унда айтилишича, АҚШ миллий хавфсизлик ташкилоти ўттиз саккизта хориж элчихонаси ва консуллигини махсус мосламалар орқали тинглаб келган. Туркиянинг тингланганлар орасидан жой олиши АҚШ ўз иттифоқдошларини ҳам тинглаб келганидан дарак беради. Соуден очиқлаган маълумотга кўра, тингланаётган давлатлар орасида асосан эътибор Ўрта Шарқ ва Европа иттифоқига қаратилган.

Инглиз газетаси Горидианнинг хос тарқатган хабарига кўра, АҚШ миллий хавфсизлик ташкилоти Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг Вашингтондаги элчихоналари ва Нью-Йоркдаги Европа иттифоқининг биноси махфий мосламалар орқали тинглаб борган.

Италия, Франция, Греция, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Мексика каби бир қанча давлатларни ўз ичига олгантинглаш амалиётларида уларнинг ҳар бири учун алоҳида коддан фойдаланилган.

АҚШнинг европага қаратилган жосуслик амалиётларинг ўртага чиқиши Европа давлатларининг норозилигига сабаб бўлди. Германия адлия вазири Сабини Лойтхойзер-Шнарренбергер Вашингтондан изоҳ талаб қилар экан, АҚШнинг бу қилмиши совуқ уриш даврини ёдга солишини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here