Раддия

10
0

000

Русия ал-явм ахборот агентлиги АҚШ армиясининг 300 денгиз пиёда аскари Иорданиянинг Сурия билан чегаралари яқинига юборилганлиги ҳақида хабар берган эди.

Ундан сўнгра Мисрнинг Ал-явм ас-Собеъ интернет сайти Иорданияда АҚШнинг 900 ҳарбийсининг жойлашганлигини ва бу ҳарбийлардан 200 киши кимиёвий ҳужумларга қарши курашни ўргатувчи инструкторлар эканлиги, қолган 700 киши Патриот ракета системаси ва Ф-16 ҳарбий самолётларини қўриқлашини хабар қилган эди.

Куни кеча Ал-Жазира нет сайтининг ёзишича, Иордания армияси штаби бошлиғи Машъал Аззабон  «Иордания териториясида Патриот ракетаси системаси ва Ф-16 самолётларининг экипажларибилан биргаликда доимий тарзда жойлаштирилиши Иордания хавфсизлиги учун”, деб баёнот берди.

Унинг бу баёнотига Ҳизбут-Таҳрир Иордания матбуот бўлимининг раиси Мамдуҳ қуйидагича раддия билдирди:

Маълумки, жинояткор Асад режими АҚШнинг малайидир. У Америка идорасининг рухсати ва унинг таълимоти бўлмаса ҳарбий ёки сиёсий бир қадам ҳам ташлай олмайди.  Биз буни билганимиздек, Иордания режими ҳам жуда яхши билади. АҚШ ўз малайи Башарнинг қўли билан Иорданияни уришни хоҳлаб яна уни ўзи ҳимоя қилиши ақлга сиғадими. Йўқ албатта. Иордания армияси штаби бошлиғининг бу баёноти Иордания режимининг бошқарувда ҳеч қандай роли йўқлигини таъкидлаб турипти. Бу Иордания халқини АҚШ ҳарбийларининг у ерда туриши Иорданиянинг талаби эканлигига ишонтириш учун бекорчи уринишдан бошқа нарса эмас.

АҚШ ҳарбийларининг Иорданияга жойлаштирилишидан мақсад АҚШнинг Суриядаги нуфузини сақлаб қолишдир. Бу эса ҳарбийларнинг доимий шай туриши билан амалга ошади. Чунки кутилмаганда АҚШнинг Суриядаги нуфузи синиб яккаланиб қолиши ёки АҚШ ва Ғарбнинг бу минтақалардаги вужудига таҳдид туғилиши ё-да Яҳуд давлатининг хавфсизлиги хатар остида қолиши эҳтимолдан холи эмас.

Мен Иордания режимига айтмоқчи бўлган гапим шуки, Иордан халқини алдашни, уни менсимасликни бас қилинг.

Яна шуни айтиб ўтмоқчиманки, агар бизга Аллоҳ ёрдам берса ҳеч ким бизни мағлуб қила олмайди, Америка ҳам, бошқаси ҳам.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here