Сурия инқилоби ўз домига тортаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда.

454
0

0

Ливаннинг жанубидаги Сайда шахрида ҳарбийлар билан сунний-имом шайх Аҳмад ал-Асирнинг қуролланган тарафдолари ўртасида тўқнашувлар тўхтамаяпти. Байрутдан 40 чақирим масофада бўлган ва Ливаннинг жанубий пойтахти хисобланган бу шахарга армия бўлинмалари ташланган. Шиддатли отишмалар шахар четидаги Абра аҳоли пунктида ва Таамир районидаги Айн ал-Ҳилва фаластинлик қочқинлар лагери ёнида кетмоқда. У ерда Ал-Асир мужоҳидларига «Жунд аш-Шом» ва «Фатҳ ал-Ислом» ташкилотлари вакиллари ҳам қўшилган.

Шайх ал-Асир суриялик инқилобчиларни қўллаб қувватлаётган маҳаллий салафийларнинг энг жангари сардоларидан бири. Ўтган хафтада у, Асад режими тарафида туриб жанглар қилаётган «Хизбуллоҳ» шия гуруҳига қарши уруш бошлашлиги билан таҳдид қилган эди. Якшанба куни ал-Асир суннийларга дарҳол Ливан қуролли кучлари сафини тарк этиш ҳамда Асадни қўллаб қувватлаётган Эрон ва унинг шерикларига хизмат қилаётган армияга қарши «Жиҳодга» қўшилиш талаби билан мурожаат қилган.

Ал-Асир тарафдорлари Байрут, Триполи шахарларида ва Сааднайл, Талабая, Куб-Илёс аҳоли пунктлари ва Маждол-Анжар водийсида ҳам кўтарилганлар. Улар пойтахтнинг Вердан марказий кўчасини ва аэропортга олиб борувчи йўлни тўсиб қўйишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here