Ислом уламолари кенгаши фатво чиқарди

566
0

 0,,4085903_4,00

13 июнда Миср пойтахти Қоҳирада Ислом уламолари кенгаши йиғилиш ўтказиб Сурия режимига қарши жиҳод қилиш фарз дея фатво чиқарди. “Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, Сурия ҳодисаси бошланганига икки ярим йил ўтиб, ниҳоят Ислом уламолари бир кўриниш берди. Аммо кенгашда чиқарилган қарорларни яхшилаб тинглаган кишига фатводаги мужмалликлар яққол кўринади ва табиий равишда бир неча савол туғилади.

1) Суриялик биродарларимизга ёрдам қўлини чўзиш учун молу-жони билан, қурол аслаҳалари билан ва жиҳод учун зарур бўладиган барча нарсалар билан жиҳодга қатнашиш фарз. (Фатводан)

Савол: жиҳод қилиш кимларга фарз. Мисргами, Саудиягами, Иорданиягами, Эронгами, Покистонгами, Индонезиягами, қайси бирига ёки ҳаммасигами? Улар учун армияни сафарбар қилиш вожибми ёки вожиб эмасми? Кимга қарши, Башар Асадгами, Америкагами, Англиягами, Россиягами ёки ҳаммасигами?

2) Ҳизбуллоҳ, Эрон, Россия, Хитой, шунигдек Башар Асадга ёрдам бераётган бошқа гуруҳлар ҳамкорлигида Сурияда амалга оширилаётган воқеалар уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши уруш очиши деб ҳисобланади.(Фатводан)

Савол: Нима үчүн душманлар тизмасида Америка, Англия, Франциянинг номи тилга олинмаган?тўғри, Россия ва Хитой давлатлари уруш ҳолатидаги аҳли ҳарб эканлиги аниқ. Бироқ нима учун уларнинг ортида турган “буюртмачилари” сир тутилади? Ҳизбуллоҳ ҳам Суриядаги урушни суннийлар билан шиялар ўртасидаги уруш қилиб кўрсатишга уриниши билан кофирларга хизмат қилиб бераётгани ҳеч кимга сир эмас, аммо нима учун уларнинг ортида тургандар Ислом ва Мусулмонларнинг ҳақиқий душманлари эканлиги тилга олинмайди?

3) Барча мусулмонлар орасидаги, хусусан Сурия инқилобчилари орасидаги келишмовчиликлар четга сурилиб, хос манфаътдан умумий манфаат устун кўрилсин.(Фатводан)

Савол: Жуда соз, Сурия инқилобчилари келишмовчиликларни четга улоқтиришсин, аммо улар бирлашиб қайси лойиҳани ишга оширишлари керак? Уламолар умумий манфаат деганда нимани назарда тутишмоқда? Нима учун шариат белгилаган манфаат дейилмаган фатвода?

4) Уламолар араб давлатларидан, Исломий ҳаракатлардан ва Араб давлатлари лигасидан қуйидагиларни талаб қилади: Сурия режимига қарши қатъий позицияда туриш, Сурия халқига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, Россия ва Хитойга қарши қаттиқ позицияни эгаллаш.(Фатводан)

Савол: уламолар нима учун умматнинг бўлинишига сабаб бўлиб турган ясалма давлатчаларни бирлаштиришни, Кофирлар томонидан тузилган “Араб давлатлари лигаси” ва “Исломий ўлкалар бирдамлиги” каби уюшмаларни йўқ қилишни, Нафақат Россия ва Хитой, балки БМТ бошчилигидаги бутун мустамлакачи кофир давлатларга қарши чиқишни талаб қилмайди?

5) Башар Асадни дастаклаган давлатлар, хусусан Эроннинг товар ва ташкилотларини байкот қилувчи умум халқ ҳаракатининг муҳимлигини белгилаб ўтган ҳолда, Сурия режимига қарши сиёсий, иқтисодий ва дипломатик байкот эълон қилишни талаб қиламиз.(Фатводан)

Савол: катта саккизлик давлатларига ҳам байкот эълон қилинадими, Исроилгачи?

6) Оммавий ахборот воситалари, ёзувчилар ва журналистларни Сурияда кечаётган ҳодисаларни – қирғинлар ва инсон ҳуқуқлари поймол қилиниши борасида фақат ҳақиқатни тарқатишга чақирамиз.(Фатводан)

Савол: мана шу тўкилаётган қонларни ва паймол қилинаётган ҳуқуқларни ҳақиқий жавобгари мустамлакачи кофирлар ва уларга малай  бўлган ҳокимлар эканлиги ҳақида ҳақиқатларнинг тарқатилиши нима учун талаб қилинмаяпти?

7) Сурия армиясининг диққатига: Сурия халқининг қони сизлар учун ҳаром. Шунингдек, БМТ ва хавфсизлик кенгашига ҳам улар Сурияда бўлаётган ишлардан жавобгар эканлигини эслатиб ўтамиз.(Фатводан)

Савол: тўғри мусулмоннинг қони мусулмонга ҳаром, бироқ нима учун бу аскарлар Халифаликни тиклаш учун Нусрат эгалари бўлишга чорланмайди. Нима учун БМТ ва хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиш ва уларнинг мусулмонлар ишига аралашиши ҳромлиги айтилиб, уларни таг-томири билан қўпориб ташлашга чақирилмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here