Бугун бу ҳақда ишонч билан гапириш қийин

54
0

000

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон якшанба куни Лондонда  сурия масаласи бўйича Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Маълумки, Россия Сурия президенти Башар Ассад ҳукуматини қўллаб келади, Буюк Британия эса ўзини Ассадга қарши курашаётган мухолифат томонида қилиб кўрсатади.

Ўзаро учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида Кэмерон — Сурия борасида Россияга қарши позицияни эгаллаб турган бўлишига қарамай — Британия у билан бир ёқадан бош чиқариб Суриядаги ихтилофларни бартараф этишда қодир эканини билдирди.

Россия президенти эса Сурия режимига қурол-аслаҳа етказиб бераётганини очиқ тан олиб, бу халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ равишда амалга оширилаётганини билдирди.

Айни пайтда Америка Ассадга қарши курашаётган кучларни қуроллантиришга қарор қилганлигини билдирмоқда.

Сурияда исён бошланганидан буён Ғарбда деярли барча шарҳловчилардан Асад ҳокимияти мана бугун қулайди, эртага йўқ бўлади, деган башоратларни эшитиб келаётган эдик. Орадан қарийб икки-ярим йил ўтди, бугун бу ҳақда ишонч билан гапириш қийин — дейди сиёсатшунос Жон Алтерман.

Туркистон:

Куфр етакчи давлатлари, Асадга ўхшаганлар қўли билан ўз манфаътлари йўлида, миллионлаган инсонларнинг умрларига зомин бўлишади.

Исломни мабдаъ (система) сифатида шаклланиб келаётгани уларни қўрқитади. Шундан баъзи бир холатларда бирлашишга ва шу йўналишда баъзи бирлари томонидан инсон зоти кўтара олмайдиган даражадаги вахшийликлар уюштирилаётганига ҳам сукут қилишади.

Лекин ўрталаридаги ўлжаларга бўлган муносабатлар бор, яъни денёда БМТ ёрдамида ушлаб келинаётган мувозанат, шу йўлда уларнинг ҳар бири ўз манфаътларидан келиб чиқиб хатто бир бирларига қарши харакатлар олиб боришади. Инша Аллоҳ манашу хасисликлари уларни яқин келажакда парокандаликка олиб боради.

Аммо хозирги кунда, бу манфаатларини биз мусулмонларнинг қонларимиз билан ҳимоя қилиб келишади. Бир томонда Россия Асадни қуроллантирса, иккинчи томонни Америка. Дунё ҳамжамияти эса АҚШ бошчилигида, қўлдан бой берилган вазиятни Исломийлашиб боришини ортга суриш учун кучлар мувозанатини сақлаб туришга харакат қилади. Уммат мана шу хақиқатларни англаб етиб, исломий жамиятни барпо қилиш сари бир тан бўлиб харакатланишимиз лозимлигига иттифоқ қилмас эканмиз, юқоридаги Россия ва Британия кабилар бизларни ўша сиёсий заиф нуқталаримизни ўрганиб улардан ўзларининг ифлос манфаътлари йўлида қай даражада фойдаланиш мумкинлигини ўрганиш учун тўпланишади.

Негаки хозирги вазиятда улар бизлардан бизнинг ичимиздаги, ўзлари узоқ йиллар мобайнида захарлаб келаётган мафкуравий таълим сиёсати оқибатида келиб чиққан манқуртлардан фойдаланиб келишади. Лекин демократияга асосланган капиталистик система қулаш арафасида. Шу кун келганида, ёки яқинлашганида куфр майдонга ўзи чиқишга мажбур бўлади. Чунки бизларнинг сийратга мувофиқ олиб борилаётган даъват системамиз, улар фойдаланиши мумкин бўлган шароитларнинг барчасини жамиятдан суриб чиқаради.

Англиянинг Россия билан муаммосини гаплашганига келсак, булар хозирда бирор нарсани ўзгартиришга қодир эмас. Фақат бу АҚШнинг режаси қаерга бориб тўхташи мумкинлиги, унинг оқибатлари Европа давлатларига қанчалик хавф туғдириши мумкинлиги хақида гаплашди. Чунки уруш Сурия чегараларидан ташқарига ўтиб кетиш арафасида турибди. Бу эса уларнинг мустамлакалари бўлган давлатларига хам хавф солади. Вахима эса, Англия Европа билан бирга АҚШга ишониб, Россия билан нефт ва газ сохасида бироз совуқ муносабатларга ўтиб олган эди. Яқин Шарқдаги уруш, нефт танқислигини ҳам келтириб чиқариши мумкин бўлса, Англияда бироз муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here