АҚШ "Кирғизтрансавиа" компаниясига санкция жорий қилди

24
0

0_67366_d7bec044_XL

 

 

 

 

 

АҚШ ҳукумати «Кирғизтрансавиа» ва унинг президенти Лидия Ким терроризмга кўмаклашган дея иддао қилди.

АҚШ ташқи ишлар департаменти Эроннинг “Махан Эйр” хусусий авиакомпанияси Башар Асад режимига таъқиқланган юкларни етказиб беришда ва Эрондан бораётган аскарлар ҳамда қурол аслаҳаларни Ҳизбуллоҳ партиясига етказишда “Кирғизтрансавиа» компаниясининг самалётларидан фойдаланган деган иддао билан Қирғизистон компаниясига санкция жорий қилди.

АҚШ 2011 йилда “Махан Эйр” компаниясини “Терроризмда ёрдам кўрсатган”, деган даъво билан қора рўйхатга киргизиб, бошқа компанияларни у билан ҳамкорлик қилишни тўхтатишга чақирган эди. АҚШ ташқи ишлар департаментининг ҳисоботида “Махан Эйр” компанияси “Кирғизтрансавиа»дан саккизта самалёт сотиб олгани келтиради.

Жорий қилинган санкцияга кўра, «Кирғизтрансавиа» компанияси ва унинг президенди Лидия Кимга тегишли АҚШдаги барча мол-мулклар қамоққа олинади ҳамда Америка корхоналари ва фуқароларига булар билан ҳамкорлик қилиш таъқиқланади.

Қирғизистон авиация агеннлигининг маълум қилишича 2005 йилда Бишкекда рўйхатга олинган «Кирғизтрансавиа» компанияси  AirBus 310, AirBus 300 ва Buyer русумдаги самалётларни Эроннинг “Махан Эйр” хусусий авиакомпаниясига ижарага берган. Самалётлар ҳажга йўл олган ҳожиларни манзилига етказиб қўйиши орқали фойда кўради.

Агентликнинг учишга яроқлиликни таъминлаш бўлимининг бошлиғи Шокир Узбековнинг сўзига кўра, «Кирғизтрансавиа» компанияси  бир йилда икки марта текширувдан ўтказилади. Аммо шу вақтгача қонун бузарлик аниқланган эмас.

«Кирғизтрансавиа» компанияси  йўловчиларни ташувчи корхона сифатида иш олиб боради. Бу қуроллар ва бошқа таъқиқланган юкларни ташишга мўлжалланган юк ташувчи корхона эмаску – дейди Шокир Узбеков.

Туркистон:

Қирғизистон хукуматининг бугунги холати “энангнинг ўйнаши дунё қозиси бўлса, қаерга борасан даъвога” халқ мақолини эслатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here