Нетаняҳу: Суриядаги ҳолат Туркиядан узр сўрашга сабаб бўлди

516
0

netanyaho

 

 

 

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 2010 йилда Мовий Мармара кемасига уюштирилган қонли ҳужум учун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғондан расман узр сўраш “Исроил хавфсизлиги учун муҳим ҳодиса”, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, бу қадам “Суриядаги таназзулга юз тутган вазиятни муолажа қилиш бўйича Туркия билан бирга ҳаракат қилиш”ни кучайтириш мақсадида ташланган қадамдир.

Нитаняҳу ўзининг (Facebook) Фейсбок  ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида шундай дейди: “Суриядаги инқироз кундан кунга ёмон тус олмоқда. Мен ушбу масалани кўз ўнгимга келтирган ҳолда бу қадамни ташладим (яъни Туркиядан узр сўрадим)”.

У катта хатар террористик ташкилот деб сифатланаётган жамоалар қўлга киритишга ҳаракат қилаётган кимёвий қуроллар захираси ортида яширинганига ишора қилиб, “Сурия қулади, ҳарбий арсенал ва замонбоп қурол аслаҳалар турли тоифалар қўлига тушиб қолишига оз қоляпти”, дея қўшимча қилди.

– Ора узилганидан уч йил ўтиб Туркия бош вазири билан гаплашдим ва алоқаларни қайта тиклашга қарор қилдим. Чунки атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг кескин тус олиши минтақа давлатлари билан доимий алоқани қайта тиклашни талаб қилмоқда, дейди Исроил бош вазири Нитаняҳу.

Суриядаги вазият алоқаларни қайта тиклашга мажбур қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here