Хитой Россияга АҚШнинг тажовузкор сиёсатига ишора қилишлик билан ШҲТда ўз таъсирини кучайтирмоқда

447
0

Туркистон:

Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэн Гопиннинг баёнотига асосланиб, Хитой оммавий маълумот воситаларининг берган маълумотига кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ривожланиш Банки лойиҳаси айни вақтда муноқаша босқичида, хабар қилади ИА REGNUM мухбири. Хусусан, Хитой интернет маълумот маркази, минтақанинг иқтисодий ривожланишига хисса қўшиши мумкин бўлган ривожланиш Банкини барпо қилиш муҳим иш эканлигига этиборни жалб қилган маълумотни чоп этди. Мақолада Хитой ижтимоий фанлар Академияси қошидаги ШҲТ тадқиқотлар Марказининг бош котиби Сунь Чжуанчжининг, “айниқса, халқаро молиявий кризиснинг таъсири ёйилиб бораётган вақтда” ташкилотнинг кўпчилик аъзо давлатлари бу ташаббусни тасдиқлашгани ҳақидаги сўзлари келтирилади. Шунингдек, нашриёт Чен Гопиннинг “ташкилот аъзолари лойиҳани ҳар тарафлама қараб чиқадилар” деб умид билдирган баёнотини маълум қилган.

 Россиянинг “Коммерсант” рўзномаси Хитой матбуоти берган маълумотларни шархлаб, 2012 йил 6-7 июн кунлари Пекинда ўтадиган ШҲТ саммитидан аввало Россия билан Хитой ўртасидаги баъзи келишмовчиликлар ҳақиди хабар қилади.

 Дипломатик доиралардаги ўзининг манбааларига асосланиб, Россия нашриётининг бераётган маълумотига кўра, “Пекин аъзо-шерикларига уч ташаббусни қўллашликларини таклиф қилган”. Улардан биринчиси – ШҲТнинг ривожланиш банкини ташкил қилиш. Бу фикрни “олтилик” аъзолари кўпдан бери бахс қилиб келади, аммо музокаралар банкнинг вазни ва унинг вазифалари борасида ихтилофлар туфайли боши берк кўчага кириб қолаверади”. Рўзнома манбаалари такидлашича, хитойликлар “банкни нолдан бошлаб ташкил қилишликни, унинг қароргоҳини Пекинда жойлаштиришликни ва асосга Хитой пулларини қўйишликни таклиф қилишган”. Пекин, ҳаттоки банк раҳбари лавозимига ҳам номзод тёрлаб қўйган эди – Хитой ривожланиш Банкининг хозирги президенти, 67 ёшли Чень Юаньни.

 ШҲТ ривожланиш Банкининг хитойча лойиҳаси Россиянинг ШҲТдаги мавқеини тушириб юборади, чунки “кризиснинг кутилаётган иккинчи тўлқини ва нефт нархларининг тушиб кетишлиги натижасида Хитойнинг паст қийматли пуллари ШҲТ доирасида кўп аъзо-давлатлар интилган илинжи бўлиб қолади. Ўшанда Хитой кўп масалалар бўйича, хаттоки ШҲТ фаолиятига тааллуқли бўлмаган масалалар бўйича ҳам, шерикларига ўз шартларини қўйишлик имкониятига эга бўлиб қолмоқ”. Лекин, “охир оқибат, россиялик дипломатлар қамкорларини, мазкур лойиҳа бўйича бу саммитда қарор қабул қилишликка эрта эканлигига ишонтира олдилар”, – хабар қилади «Коммерсант». “Аммо, эришган тактик ғалабасига қарамасдан, келажакда Мосва учун Хитойнинг ШҲТда тоборо ўсиб бораётган таъсирига қарши курашишлик мураккаблашаверади. Хитой ШҲТ молиявий соҳаси назоратини қўлга ололмаган чоғда ҳам, Пекин, охирги йилларда кириб келаётгани каби, аъзо-давлатларга икки томонлама фойда асосида кредитлар бера олади”.

 Агар россиялик дипломатларнинг тахминига Хитой интернет маълумот Маркази белгилаб берган Пекин мавқеи нуқтаи назаридан қаралса, Пекин бу саммитда ШҲТ ривожланиш Банки лойиҳасини “тиқиштириш” ниятидан қайтмайди. Бундай фикрга Хитой тармоғи мақоласининг бошланишига назар солишлик биланоқ келса бўлади. Унда номи айтилмаган муаллифлар, “ғарб мамлакатлари, шу жумладан АҚШ ҳам, ШҲТга аъзо-давлатлар билан муносабатларни жадал равишда ривожлантирмоқда”, – деб том маънода огохлантирмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here