Хитой Россия билан ҳарбий алоқаларни кучайтирмоқда

29
0

 

sizinpin

Хитойнинг янги президенти  Си Цзин Пин Хитой Россия билан ҳарбий, сиёсий ҳамда стротегик алоқаларни кучайтириш ва ривожлантиришни давом эттиришини таъкидлади.

Илк ташқи сафари сифатида Россияга сафар қилган Си Цзин Пин рус ҳарбий қўмондонлиги билан учрашди.

Си Цзин Пин Россия ҳарбий муассаларини зиёрат қилишга рухсат берилган биринчи хорижий давлат президенти ҳисобланади.

Риа новости ахборот агентлиги Хитой президенти Си Цзин Пиннинг Россия мудофаа вазири Сергей Кужугетович Шойгуга шундай деганлиги ёзади: “Россия мудофаа вазирлигини зиёрат қилишимдан мақсад икки ўлка ўртасидаги қуролли кучлар ҳамкорлигидан ташқари, бу икки давлат ўртасида ҳарбий, сиёсий ҳамда стротегик алоқаларни кучайтиришдир”.

Россия ва Хитой Суриядаги қўзғолонга нисбатан бир хил позицияни эгаллагани айтилади. Шунингдек улар Америка ташқарисида ракета ҳимоя тизими ўрнатилиши борасида ҳам бир хил фикрдалар.

Си Цзин Пин Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев билан ҳам учрашиб, музокара ўтказиб улар орасида турли соҳаларда 20га яқин ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Хитой президенти Си Цзин Пинга кўра у зиёратдан кўзлаган мақсадига эришган.

— мен жуда бахтлиман, дейди Си Цзин Пин

Туркистон:  Бу хамкорлик ҳаракатлари албатта АҚШни хавотирлантирмай қўймайди. Балки хамкорликнинг мақсади шунга харатилган, яъни АҚШнинг ракетага қарши тизимини кенгайтиришига қарши йўналтирилган бўлиб, энди АҚШнинг бунга қарши муносабати кутилади.

АҚШнинг бу ҳамкорликка қарши ҳаракатлари, кўпроқ хозирда улар ўрталаридаги очиқ конфликли худудларда кутилади. Бу Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги уларнинг тўқнаш келиб турган манфаатлари.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here