Эрон ядро программаси бўйича музокаралар натижа бермади

202
0

Туркистон:

Эрон ядро программаси бўйича Боғдодда икки кун двавом этган музокаралар ҳеч қандай натижасиз якунланди.Christian Science Monitor нинг ёзишича, томонлар ҳамкорликнинг икки тарафлама мағбул тариқатига келиша олмадилар.

 Эрон вакилларининг сўзларига кўра, музокара натижасиз бўлганлигининг сабаби, — “олтилик” мамлакатларининг (БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимиий беш аъзоси ва Германия) Техрондан катта талаблар эвазига унга хеч нарса таклиф қилмаганлигида.

 Эронликлар ҳамкорлик икки тарафлама мағбул шартлар асосида бўлишлигини талаб қилмоқдалар. Лекин Ғарб ҳамкорликнинг бундай шартига тайёр эмас. Техрондан уранни бойитишликни 20% ли даражага чеклаш, “Фурд” уран бойитиш ер ости комплексини ёпиб қўйиш ва бойитиб тайёрлаб қўйилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қила туриб, европаликлар ва америкаликлар, Эронга қўйилган жазо чораларининг бир қисмини бўлса ҳам олиб ташлашликдан бош тортиб, бундай имкониятни “кейинроқ” кўриб чиқишликни таклиф қилмоқдалар.

 Техронга таклиф қилган нарсалари – тиббий изотоплар ишлаб чиқариш учун ядро ёқилғи етказиб беришлик, ядро реакторларини ишлатишлик учун қўлланмалар ва пассажир учоқлари учун эхтиёт қисмлари билан таъминлашлик. Эронликлар бу таклифни “эскирган, чала ва муқобиллаштирилмаган” дейишди.

Биз айнан шу нарсадан қавотирда эдик. ҳеч ким бизга ён беришлик ниятида эмас. Хўп, уранни бойитишликни 20% га чеклаймиз, хўп, Фурдни ёпиб қўямиз. Хўш, эвазигачиқ ҳеч нарсами?!”, — деб норозилик изхор қилди музокарада иштирок этаётган эронлик дипломат. Унинг ҳамкасби Agence France-Presse га берган баёнотида, Ғарб хар қанақасига ҳам бу музокараларни биз учун натижасиз давом этдиришга тиришмоқда, биз масалага бундай ёндашишликка рози эмасмиз, деди.

The Guardian нинг ёзишича, Боғдодда, эронликлар музокараларни ташлаб чиқиб кетмоқчи экан, деган миш – миш тарқаган эди. Аммо, кейинчалик, бу маълумот тасдиқланмади.

Аввалроқ маълум қилинишича, музокаралар бошланмай туриб, икки тараф ҳам моил кайфиятда эди. Халқаро атом энергетикаси агентлиги (ХАЭА) раҳбари Юкия Амано, Эрон ўзининг бир қатор иншоатларини халғаро комиссия текширувига очиб бермоқчи, деб баёнот ҳам берган.

 Ғарб мамлакатлари ва Исроил Эронни ядро қуроли ишлаб чиқармоқчи эканлигида гумон қилмоқда. Техрон бу тақминларни рад қилмоқда ва тадқиқотлар фақат тинчлик йўлида ўтказилаётганини такидламоқда. Шундай бўлса ҳам, АҚШ ва ЕИ эронга қарши қаттиқ иқтисодий чораларни қўллашди ва уранни бойитиш амалиётларидан дарҳол воз кечишлиги ва ўзининг ядро соҳасини ХАЭА кузатувчиларига очиб беришлигини талаб қилишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here