Джон Керри аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.

483
0

2D90A1E2-C5B6-4DB3-92E1-777E37D759A0_mw1024_n_s

25 март куни АҚШ давлат котиби Джон Керри президент Ҳамид Карзай билан сўзлашувлар ўтказиш учун аввалдан эълон ?илинмаган ташриф билан Афғонистон пойтахтига келди. Кун тартибида – икки тарафлама ҳамкорлик ва келаси йилда ўтадиган президентликка сайловларга тайёргарлик.

Керрининг бу ташрифи Обама президент бўлиб сайланганидан буён Афғонистонга қилган ташрифларининг олтинчисидир. Икки мамлакат ўзаро алоқаларидаги баъзи келишмовчиликларни ҳал қилиш масаласида Қўшма Штатлар вакиллари Керрининг Карзай билан шахсий муносабатларига таянишади.

Яқинда Карзай АҚШни мамлакат ичидаги вазиятни кескинлаштириш мақсадида Толибон билан ҳамкорлик қилишликда айблаган. Мазкур сафарида Керрини кузатиб борган давлат департаментининг юқори лавозимли вакилларига кўра, давлат котиби Карзайга “танбеҳ бермоқ ёки уни йўллаб қўймоқ” учун келган эмас. Ташрифдан мақсад – афғон раҳбарини шундай баёнот беришга ундаган баъзи ғазабни қўзғовчи ҳолларни ҳал қилиш йўли билан муносабатларни ўзга мавқега чиқариш.

Бир кун аввал Джон Керри худди шундай, аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа борган. Боғдоддан у Сурияга қурол олиб ўтаётган Эрон учоқлари учун Ироқ ўз хаво йўлларини тўсиб қўйишлигини талаб қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here