АҚШ Сингапурда ўзининг яна бир ҳарбий қувват нуқтасини пайдо қилмоқда.

620
0

baza

Расмий ташриф билан АҚШга келган Сингапур премьер-министри Ли Сиен Лун билан душанба куни бўлиб ўтган учрашувда АҚШ мудофаа министри Чак Хейгл, Америка тарафи “Шарққа томон силжиб бориш стратегиясида” маҳкам туради, деб баён қилди.

Синьхуа агентлиги хабар қилишича, Сингапур ҳукумати бошчиси Ли Сиен Лун билан минтақада хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш борасидаги сухбати чоғида Чак Хейгл: “Пентагон бундан кейин ҳам американинг хавфсизликни таъминлаш системаси мувозанат марказини Шарққа томон силжитиб бориш стратегиясида собит туришлигида давом этади, шу боис Сингапур билан ҳамкорлик қилишнинг янги имкониятлари пайдо бўлишини кутмоқда”, – деб маълум қилган.

Американинг “Шарққа томон силжиб бориш стратегиясида” Сингапур АҚШ шерикларидан бири мавқеида туради. Эришилган келишувга биноан, АҚШ Сингапур қирғоқларида ўзининг 4 ҳарбий кемасини жойлаштиради.

Туркистон:

Хитойнинг янги давлат рахбарининг Россия билан ҳамкорликка ғараб бораётган муомуласи, АҚШни бу йўналишга қарши баъзи бир чоралар кўришга ундади.

Россия АҚШтомонидан сурилаётган ракетага қарши хавфсизлик тизими, Ўрта Осиёдаги кучайтирилаётган ҳарбий янгича мобилизацияси, шу каби баъзи ҳаракатларида уларнинг иккиси учун ҳам улкан хавфлар ётганини Хитой рахбарига, Москвага ташрифи чогида уқтира олди.

Ўз навбатида Си Цзиньпинь ҳам Хитой номидан шу масалаларда Россияни тўла қўллаб қувватлашини билдирди.

Юқоридаги АҚШнинг Яқин Шарқ атрофидаги харбий қувватини кенгайтириш Хитойга қарши қаратилган бўлиб, ҳаракатларидан аввал Шимолий Кореянинг тажоввузкор позицияга ўтиши, уларнинг ўрталаридаги қандайдир боғлиқлик борлигига далолат қилади.

Бу худди, Эрон Европада, илгариги Саддамнинг ва яна собиқ Яқин Шарқ баъзи диктаторларнинг режимлари, унинг Саудия, Қувайт ва яна бир қанча Яқин Шарқ давлатларидаги жойлашган ҳарбий базаларининг туришига бахона қилиб келтирилишига ўхшайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here