Покистон толиблари юзлаган маҳбусларни озод этдилар

565
0
Покистон толиблари юзлаган ма?бусларни озод этдилар

Туркистон:

Бугун якшанба эрталаб қуролли жангариларнинг оғир артилерияларни ишга солган ҳужумларидан сўнг Покистоннинг шимолий ғарбидаги ҳибсҳонадан 400 га яқин покистонлик маҳбуслар қочиб кетишди, улар орасида собиқ президенд Парвез Мушаррафга суиқасд қилишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм ?илинган тутқинлар ҳам борлиги айтилмоқда. ҳужумни Покистон Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Ахборот агентликларига кўра, Афғонистон ҳудудига яқин пуштун қабилаларининг нотинч минтақалари яқинидаги Бону шаҳарчасида жойлашган хибсхонадан қочганларнинг айримлари ўта хавфли жиноятчилардир.

Полиция масъулига кўра, қочоқлардан бири Мушаррафни йўқ қилишга ҳаракат қилганлигини бўйнига олиб, ўлим жазосини кутиб ўтирган эди.

Франция ахборот ваколати таъкидлашича, қочоқлар Бек Ободнинг транспорт воситалари ёрдамида ташиб кетилган. Уларнинг адади қоровул пости хизматчиларникидан анча кўп эди. Улар хар ҳил қуроллардан ўқ отишиб, хавфсизлик кучлари келгунича қочишга улгуришган.

Ваколат полиция манбаъларига таяниб билдиришича, Бону қамоқхонасида 944 нафар махбус бўлган. Кейинчароқ эса, қайта таълим-тарбиялаш мақсадида бу ерга яна бир неча маҳбус келтирилган.

Мазкур агентликка кўра, бу ҳил маҳбусларни озод қилиш амалиёти Покистон хавфсизлик кучлари шаънига маънавий путур етказади. Чунки, ҳукумат хавфсизлик кучларининг толибларни анча зифлаштиргани хақида бонг уриб келаётган эди.

Бу каби маҳбусларни озод қилиш амалиёти бундай ҳодисалар тез тез такрорланиб турадиган Афғонистонга нисбатан Покистонда жуда нодир саналади.

Покистон АҚШнинг қўшни Афғонистондаги амалиётлари учун муҳим аҳамият касб этади ва Покистон Толибларига бу борадаги энг катта хатар, деб қаралади. Бу харакат 2007 йили Мушаррафнинг буйруғи билан Покистондаги Масжидул-Ахмарга қонли ҳужум уюштирилганидан кейин давлатга қарши уруш эълон қилган 12 та жамоатни ўзининг атрофида бирлаштира олган катта кучга эгадир.

Абу Абдураҳмон; Эй валлоҳ, рижоллар озайиб кетган замонда бу қандай эрлик-рижолликдир. Бу араб бўлмаган ажам рижоллар Расулулло? (сав)нинг муборак сўзларини нақадар яхши фаҳмлайдилар ва амалда татбиқ этадилар. Биз араблар эса, қуръон тилини тушунамиз, деб даъво қиламизу, асло ҳаракатга келмаймиз. Эй довюрак ва иззатли диндошларим! Покиза динимизга ғаюрлик қилиш учун шу покиза динимизга қайтиш фурсати етмадимикин. қанчадан қанча биродарларингиз “крест” обидари ва уларнинг малайлари қўл остида азобланмоқдалар. Эй Покистон паҳлавонлари ажрингизни Аллоҳ берсин, азизлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here