АҚШ махсус отряди қатарни давлат тўнтарилишидан сақлаб қолди.

537
0

 

Туркистон:

Қатарда давлат тўнтарилишига бўлган навбатдаги харакат амалга ошмай қолди. 17 йил аввал ўз отасини тахтдан қулатган ҳатарнинг хозирги амирини Американинг махсус отряди ҳимоя қилди.

Маълум бўлишича, биринчи бўлиб исённи амир гвардияси кўтарган. У амир шайх ҳамад бин Халифа ат-Тони саройини қўлга олишга харакат қилган. Аммо АҚШ махсус отряди жанга кириб ҳужумни даф қилган.

Баъзи маълумотларга кўра, мамлакат қарбий кучлари генштаби бошлиғи генерл ҳамад бин Али ат-Тиййа исёнчилар тарафига ўтиб кетган. Амир ва унинг рафиқаси Моза бинт Носир давлат тўнтарилишлигига қилинган харакатдан кейин америка “командоси” кузатувида саройни тарк қилишгани гумон қилинмоқда, маълум қилади ИТАР-ТАСС.

Қатар – Арабстон ярим оролининг шарқий қисмида жойлашган. У кичкина, лекин дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири. Охирги йилларда уни Вашингтон фаол дастаклаб келади. Қатар эса, ўз навбатида, бошқа араб давлатларига нисбатан тажовузкор сиёсат олиб боради: асосан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги қўзғолонларни молиявий таминлаб келади.

Амир аҳмад бин Халифа 1995 йилги давлат тўнтарилиши натижасида ўз отасини тахтдан қулатгандан бошлаб 17 йил мобайнида мамлакатни бошқариб келади. Аввал ҳам мамлакатда давлат тўнтарилишига харакатлар бўлган. Лекин уларнинг барчаси чиппакка чиққан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here